“Можарога барҳам бериш керак” — БМТ Бош котиби Ғазода зудлик ўт очишни тўхтатишга чақирди

01:28 08 Январь 2024 Дунё
457 0

Foto: aa.com.tr

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги маърузасида маълум қилди.

Гутерриш, айниқса, Ғазо шимолида тинч аҳолининг ўлимига, шунингдек, Исроил зарбалари натижасида юзага келган вайронагарчилик кўламига эътибор қаратиб, “Можарога барҳам бериш керак”, деди.

Маърузага кўра, Исроил армиясининг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда узоқ масофага мўлжалланган портловчи қуролларини қўллаши натижасида ҳозирда Ғазо секторидаги уйларнинг 60 фоиздан ортиғи вайрон бўлган ёки уларга зарар етган.

Қайд этилишича, БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Ғазо секторидаги барча объектлари координаталарини можаронинг барча томонларига етказган бўлсада, ташкилотнинг 125 манзилига 193 та ҳужум уюштирилган. Бунинг оқибатида 308 киши ҳалок бўлган, у ерларда бошпана топган 1095 нафар фаластинлик яраланган.

“Исроилнинг Ғазо секторидаги жорий ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 94 касалхона ва бошқа тиббий муассасалар ҳамда 76 тез ёрдам машинасига 294 та ҳужумни қайд этди. Бу соғлиқни сақлаш тизимининг издан чиқишига ва 600 нафарга яқин одамнинг ўлимига олиб келди”, дейилади маърузада.

БМТ Бош котиби, шунингдек, Ғазо шимолидаги гуманитар вазиятнинг жиддийлиги ва минтақага гуманитар ёрдам етказилиши зарурлигини таъкидлади.

Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида гуманитар танаффус қилишга чақирувчи 2712 (2023) резолюциясини қайд этиб, “Амалга оширилишдан узоқ” деди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер