Мотокросс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақа совриндори бўлди
Фото: “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги Қора денгиз соҳилида жойлашган мототрассада 15 та давлат спортчилари ўртасида мотокросс бўйича "Winline Ҳамдўстлик Кубоги – 2023" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақада Россия, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Мўғулистон, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Италиянинг энг яхши мотокроссчилари 65 куб.см, 85 куб.см, 125 куб.см (аёллар, ёшлар), "МХ1", "МХ2" ва "МХ Open" синфларида ўзаро беллашдилар.
Айтиш мумкинки, ушбу нуфузли беллашувни икки кун давомида бутун дунё бўйлаб экстремал спорт мухлислари катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдилар.
Қувонарлиси, халқаро мусобақасида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Эмран Аблязов 125 куб.см ("МХ2"), Жасур Саматов 250 куб.см ("МХ1") ва Константин Сичёв "МХ Open" синфларида қатнашиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгалладилар.
Биринчи ўрин Россия, иккинчи ўрин эса Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди. Ғолиблар ва совриндорлар ташкилотчиларнинг белгиланган пул мукофотлари, медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг