Мия фаолияти учун энг зарарли таомлар рўйхати эълон қилинди

15:43 02 Ноябрь 2025 Илм-фан
803 0

Иллюстратив фото

Виржиния Технология университети олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, ультраишланган (қайта ишланган гўшт маҳсулотлари — масалан, сосиска, колбаса, гамбургер гўшти ва ҳ.к.) гўшт маҳсулотлари ва ширин газланган ичимликлар мия фаолияти учун энг хавфли озиқ-овқат турларидан ҳисобланади.

Тадқиқотда қатнашганлар орасида шундай маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилганлар когнитив бузилишлар ва деменция, жумладан Алсгеймер касаллигига чалиниш хавфи юқори бўлгани аниқланган.

Мутахассислар Мичиган университети маълумотларига таяниб, 55 ёш ва ундан катта 4750 нафар америкаликнинг соғлиғини етти йил давомида кузатган. 2014 йилдан 2020 йилгача ҳар икки йилда уларнинг мия фаолияти ва хотира қобилияти баҳоланган.

Натижада, ультраишланган гўшт маҳсулотларини ҳар куни бир порцияга кўп истеъмол қилганлар мия фаолиятида 17 фоиз ёмонлашув хавфига, ширин газланган ичимликларни кўп ичганлар эса 6 фоиз юқори хавф даражасига эга экани маълум бўлди.

Қизиқ жиҳати шундаки, умумий тарзда УПП (ультраишланган маҳсулотлар) миқдори билан мия фаолияти бузилиши ўртасида аниқ боғлиқлик топилмаган. Аммо, айниқса гўштли таомлар ва газланган ичимликлар комбинацияси мияга “икки ҳисса зарар” етказиши қайд қилинган.

Олималардан бири, профессор Бренда Дэви таъкидлашича, инсонлар мия соғлигини асраш учун овқатланиш одатини қайта кўриб чиқиши керак:

“Бу — озиқ-овқат танловида мўътадиллик ва мувозанатни сақлаш ҳақида. Ҳар бир инсон буни ўз қўли билан ўзгартира олади,” дейди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?