Мисрда 13 қаватли бино қулаб тушди

18:03 26 Июнь 2023 Дунё
881 0

Фото: Ал-Аҳрам

Мисрнинг Искандария шаҳрида 13 қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда “Ал-Аҳрам” газетаси хабар тарқатди.

Искандария губернатори Муҳаммад ал-Шерифнинг сўзларига кўра, айни дамда вайроналар остида қолганларни қутқариш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда. Миср ҳуқуқ-тартибот идоралари бир киши тан жароҳати олгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, бино яқинида тўхтаб турган автомобиллар ва биринчи қаватдаги дўконлар ҳам зарар кўрган.

Кўп қаватли уйнинг қулаши натижасида ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан ёнғин тезда ўчирилган. Маълум қилинишича, бино 1970 йилларда қурилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер