Миср Араб Республикаси Парламенти Сенати Раиси Ўзбекистонга келди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Парламенти Сенати Раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф билан келди. Меҳмонларни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кутиб олди.
Миср делегацияси аъзолари «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди.
Меҳмонларга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.
Ташриф давомида Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегациянинг Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашувлари ҳамда кўҳна Самарқанднинг тарихий ва меъморий обидаларига ташрифи режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг