«Миржалол Қосимовдан Элдор Шомуродовгача»: қайси ўзбек футболчилари Африка терма жамоалари дарвозасига гол киритган?
Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган тижорий турнир доирасида Миср терма жамоаси билан куч синашади.
Маълумот учун, Миср терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйнаган Африка минтақасининг саккизинчи жамоаси бўлади.
Бунгача бўлиб ўтган ўйинларда Африка жамоалари дарвозасига энг кўп гол киритган ўзбек футболчиси Элдор Шомуродов ҳисобланади.
Элдор 2022 йилда Угандага қарши бўлиб ўтган баҳсда 3 та, Жанубий Суданга қарши ўйинда эса 2 та гол киритган.
Ундан кейинги энг яхши натижа Жалолиддин Машариповга тегишли.
«Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳам Уганда ва Жанубий Судан термалари дарвозасига 1 тадан гол киритишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, қуйидаги футболчилар Африка минтақасидаги терма жамоалар дарвозасига 1 тадан гол киритишган:
- Миржалол Қосимов — (Нигерия);
- Андрей Фёдоров — (Нигерия);
- Егор Кримец — (Буркина-Фасо);
- Отабек Шукуров — (Сенегал);
- Остон Ўрунов — (Камерун);
- Ҳожимат Эркинов — (Камерун).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг