Мирзачўл туманида маҳаллабай ишлаш тизими натижалари ўрганилди
Фото: «Халқ сўзи»
Юртимизда, энг аввало, инсон манфаатлари устуворлигига қаратилган ислоҳотларнинг қуйи бўғин, яъни маҳаллалардаги ижросини таъминлаш замирида аҳоли билан яқиндан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, маҳалла институтининг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини ҳамда одамлардаги розилик ҳиссини ошириш мақсадлари мужассам.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбар ва масъул ходимлари Мирзачўл тумани маҳаллаларида бўлиб, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг ўтган даврда амалга оширган ишларини иштирокида ўрганди. Натижалар жойида таҳлил қилинди. Галдаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.
— Дастлаб тумандаги ҳоким ёрдамчилари ишларини ўргандик, — дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Эркин Халбутаев. — Натижалар ёмон эмас. Айниқса, «Боғбон» МФЙда йиллар давомида бўш турган бинолар тадбиркорларга ижара ва мулк ҳуқуқи асосида берилгани эътиборимизни тортди. Бу биноларнинг бирида чинни идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, бошқаларида сартарошхона, пойабзал устахонаси, спорт комплекси ва мини футбол майдонлари ишга туширилган.
Учрашувлар давомида маҳаллабай ишлаш тизими, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш, карьера модели ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Яқинда Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. Маҳаллалардаги ёшлар орасидан миллий захирага кадрлар танлаб олиш бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг