Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида 935 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинди

11:19 20 Декабрь 2024 Жамият
134 0

Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўланиши қонунийлиги юзасидан текширув ўтказилган.

Текширув натижада, тиббиёт бирлашмасининг мансабдор шахслари 2023 йилнинг январь ойидан 2024 йилнинг ноябрь ойига қадар атайлаб 17 нафар ишчи-ходимга жами 935 млн 455 минг сўм пул маблағини иш ҳақи сифатида асоссиз тўлаб бергани, сўнгра ушбу пул маблағини ишчи-ходимларнинг банк карталаридан ечиб олиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?