«Миллуолл»нинг 26 ёшли дарвозабони вафот этди
Фото: «Миллуолл» фк
«Миллуолл» дарвозабони Матия Шаркич 26 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Манбанинг ёзишича, футболчи бугун, 15 июнь куни Черногориянинг Будва шаҳридаги уйида дўстлари билан дам олаётган бўлган. Маҳаллий вақт билан тонгги соат 06:30 ларда Шаркичнинг аҳволи ёмонлашган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам шифокорлари эса уни қутқариб қололмаган.
Чемпион клуби ҳам Матия Шаркичнинг вафоти ҳақидаги ташвишли хабарни эълон қилди ва яқинларига таъзия билдирди. Посбон 2023 йилнинг август ойида жамоага қўшилган ҳамда клуб сафида 33 та ўйин ўтказган.
Маълумот учун Матия Шаркичнинг эгизаги Оливер Шаркич 2022 йилда «Пахтакор» сафида тўп сурган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг