Миллионлаб украиналиклар ҳарбий хизматдан қочиб юрибди – Фёдоров
Украинанинг янги мудофаа вазири Михаил Фёдоров чоршанба куни маълум қилишича, 200 минг аскар хизматдан четлатилган, яъни улар ўз позицияларини рухсатсиз тарк этишган. Фёдоровнинг қўшимча қилишича, 2 миллионга яқин украиналик ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун қидирувда эканлигини қўшимча қилди.
Украина армияси йиллар давомида мамлакатни ташқи душмандан ҳимоя қилишга уринаётганлиги сабабли бир қанча қийинчиликларга дуч келмоқда. Фронтдаги шароитлар оғирлигича қолябди. Киев қўшинлари етарлича қуролга эга бўлмасада муҳим позицияларни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти.
Руҳий тушкунлик ва қочқинлик даражаси юқорилиги ҳақидаги миш-мишлар олдиндан бор эди, аммо Фёдоровнинг изоҳлари Украина расмийлари орасида муаммоларни очиқ айтилиши борасидаги биринчи ҳолатдир.
Мамлакатда фақат 25 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар сафарбарликка тортилиши мумкин бўлсада Украина қонунларига кўра, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча эркаклар ҳарбий рўйхатдан ўтишлари ва ҳар доим ҳужжатларини ўзлари билан олиб юришлари шарт.
Украинадаги ҳарбий ҳолат 23 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга яроқли барча эркакларнинг мамлакатни тарк этишини тақиқлайди, аммо ўн минглаб одамлар ноқонуний равишда қочиб кетишган .
Чоршанба куни Фёдоров билан учрашувдан сўнг, Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг сафарбарлик ишларида ўзгаришлар қилиш кераклигини айтган.
Фёдоров Украина мудофаа вазири лавозимида ишлаётган энг ёш вазир ҳисобланади. У кейинги ҳафта 35 ёшга тўлади. Вазир ўз навбатида Украина Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва энергетика вазири бўлган Денис Шмыгальнинг ўрнини эгаллади.
Фёдоров илгари Украина Бош вазирининг ўринбосари ва Рақамли трансформация вазири лавозимларида ишлаган. Ушбу лавозимдаги вазифалари билан бир қаторда Украинанинг дронлар билан курашиш лойиҳасини назорат қилган.
«Кўпроқ роботлар камроқ йўқотишларни, кўпроқ технология эса камроқ қурбон йўқотишга олиб келади. Украина қаҳрамонларининг ҳаёти энг муҳим нарса», — деган у чоршанба кунги нутқида.
Фёдоровнинг сўзларига кўра, ҳозирда дрон ишлаб чиқарадиган 500 та Украина компанияси, мудофаа ускуналарини ишлаб чиқарадиган 200 та бизнес лойиҳа ва 20 дан ортиқ хусусий ракета ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд.
Зеленскийнинг айтишича, ҳарбийларнинг технологик таркибий қисмини кучайтириш Фёдоровнинг янги лавозимидаги устувор йўналишларидан бири бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг