Миллионлаб одамлар саломатлигига янги таҳдид хавф солмоқда

«Омега-3» ёғ кислоталарининг дунё бўйича етишмаслиги одамлар саломатлиги учун жиддий муаммо бўлиб бормоқда. «Case Western Reserve» университети олимлари олиб борган тадқиқотда бу моддалар юрак, мия, кўз ҳужайралари ва умумий организм фаолияти учун зарурлиги таъкидланган.
«Омега-3» моддаси асосан балиқ ва ўсимлик маҳсулотларида бўлади. Инсон организми уни мустақил равишда етарли миқдорда ишлаб чиқара олмайди. Шу сабабли «Омега-3» озиқ-овқат ёки парҳез қўшимчалари орқали олиниши лозим.
Тадқиқот муаллифи Тимоти Чиеселски ҳозирги озиқ-овқат тизими «Омега-3»ни етарли ва тоза манбалардан таъминлашда ожизлик қилаётганини, бу эса келажакда янада оғир ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.
Тадқиқотда айтилишича, дунё аҳолисининг 85 фоизи «Омега-3»ни етарлича истеъмол қилмаяпти. Бу ҳолатга денгиз сувлари исиб бораётгани, ҳаддан ташқари балиқ овланиши ва сув ифлосланиши сабаб бўлмоқда. Булар «Омега-3» билан бой маҳсулотларга кириш имкониятини чеклаган дейилади.
Мутахассислар «Омега-3» миқдорини кўпайтириш, шунингдек, унинг сингишига ҳалақит берувчи «Омега-6» ёғларини камайтириш зарурлигини билдиришди. Чунки бу юрак хасталиги, саратон ва бошқа яллиғланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Бугунги кунда замонавий саноат маҳсулотларида «Омега-6» миқдори «Омега-3»дан 20 баробар кўп. Илгари бу моддаларнинг мувозанати сақланган. Шунинг учун олимлар бу ҳолат соғлиқ учун хавф эканини эслатиб ўтишди.
««Омега-3» танқислиги шунчаки тиббий масала эмас, балки умумий соғлиқ ва атроф-муҳит муаммосидир», — дейди Чиеселски. Мутахассислар мазкур моддани истеъмол қилишни кўпроқ маслаҳатлар беришмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг