Миллий журналистиканинг ойдин йўли

18:57 15 Апрель 2024 Жамият
197 0

Фото: "Халқ сўзи"

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, Ботир МАДИЁРОВ (“Халқ сўзи”). Фарғона шаҳрида “Садои Фарғона” газетасининг миллий матбуот шаклланиши ва жадидчилик ҳаракатидаги ўрни” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда республика ва водий вилоятлари ОАВ муҳаррирлари, фахрий журналистлар, соҳага ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиқувчилар томонидан таъкидлаб ўтилганидек, миллий матбуотимизга тамал тоши қўйилишида бундан 110 йил муқаддам Қўқонда нашр этилган “Садои Фарғона” газетасининг ўрни муҳим аҳамиятга эга бўлган эди. Ўз навбатида ушбу нашр жадидчилик ҳаракати намояндалари, маърифатпарвар зиёлилар фаолиятида ҳам ўзига хос минбар вазифасини бажарганди.

Юзма-юз мулоқотда миллий матбуотимизнинг бирда шонли, бирда қайғули кечган тарихи, миллат ойдинларининг ижодий фаолияти, қолаверса, ўзбек журналистикасининг бугунги тақдири, эртанги кун истиқболи билан боғлиқ мавзулар бўйича қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди ҳамда маърузалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбир доирасида илмий-амалий конференция материаллари жамланган тўпламнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?