«Миллий спорт мукофоти-2022» маросимида энг муносиблар тақдирланишидан фоторепортаж

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тошкентда «Миллий спорт мукофоти-2022» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Уни Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов очиб берди.
Шундан сўнг турли номинациялар ўз эгаларига топширилди:
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (бокс)
Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (енгил атлетика)
Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари)
Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустем Аблялимов(велоспорт)
Навбатдаги блок Паралимпия спортига бағишланди. Ундаги номинациялар ва ғолиблар:
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (пара сузиш)
Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Бобур Қўзиев (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш)
Навбатдаги номинацияларда ампутант спортчиларимиз тақдирланишди:
Ампутантлар футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун: Рустам Меҳмонов («Матонат футбол» ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси)
Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси фидойиси: Бахтиёр Ражабов (Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси фахрийси)
Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Спорт курашлари клуби
Табдирда бир гуруҳ ОАВ ходимлари ҳам тақдирланди.
Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Камолиддин Алимов
Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Тимур Низаев («Правда Востока» газетаси)
Йилнинг энг яхши матбуот хизмати: Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси (Виталий Жудро)
Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Анвар Авазхўжаев
Тадбирда энг яхши терма жамоа, федерация ва ташкилотчи йўналишларида ҳам ғолиблар аниқланди.
Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Йилнинг энг яхши федерацияси: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси
Ҳукумат вакиллари, фахрийлар ҳам жорий йил давомида юртимизда спорт тарғиботини кучайтиришда катта ҳисса қўшишди. Тадбирда уларнинг ҳам хизматлари алоҳида эътироф этилди:
Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун: Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби )
Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун: Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси)
Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари)
Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари)
Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси: Осиё Олимпия кенгаши
Йилнинг энг яхши мураббийи, аёл ва эркак спортчилари деб эса қуйидагилар тан олинди:
Йилнинг энг яхши мураббийи: Илиас Илиадис (Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Светлана Осипова (таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпиони)
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо бўйича жаҳон чемпиони)
Фото: Юнус Бўриев/“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг