Миллий сифат инфратузилмасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда модмама-модда атрофлича кўриб чиқишмоқда.
Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад — миллий сифат инфратузилмасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, маҳсулотлар хавфсизлигини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, савдо-сотиқдаги тўсиқларни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва импорт қилувчиларнинг жавобгарлик даражасини ошириш, маҳаллий маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда маҳсулот хавфсизлиги бўйича истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита аъзолари депутатлар берган таклифлар асосида такомиллаштирди. Хусусан, ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди. Мазкур қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш масалаларида истеъмолчилар ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишга, ташқи бозорда рақобатбардошликни таъминлашга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг