Миллий армия – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

12:43 23 Декабрь 2024 Жамият
441 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остидаги навбатдаги тадбир “Очиқ эшиклар куни“ сифатида ўтказилиб, кун давомида вилоятдаги ўқувчи ёшлар юзма-юз мулоқотлар уюштирилди.

— Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти, ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиш имконияти яратилди, — дейди Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходими Шермуҳаммад Деҳқонов. — Ҳарбий хизматчилар иштирокида от миниш бўйича маҳорат дарслари ўтказилиб, хизмат итининг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир қатнашчилари ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар, улар эришган ютуқлар ҳамда бошқармада ташкил этилган кутубхона, шонли тарих музейи билан ҳам яқиндан танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер