Микромолия банклари фаолияти юзасидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) миссияси вакиллари билан ҳамкорлик бошланди
Марказий банкда ОТБ техник кўмаги доирасида янги ташкил этилган молиявий институт микромолия банклари фаолиятини тартибга солиш ва таваккалчиликка асосланган назорат тизимини яратишда амалий ёрдам кўрсатиш масаласида ОТБ эксперти Пиер Сеигун ўз фаолиятини бошлади.
Микромолия соҳасининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида миссия доирасида асосий эътибор микромолия банклари учун таваккалчилик даражасини белгилаш, назоратга доир ҳисоботларни ишлаб чиқиш, шунингдек, микромолия институтларини микромолия банкларига трансформация қилиш жараёнига қаратилади.
Учрашув давомида миссия вакилларига сўнгги йилларда мамлакатимизда микромолия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва микромолия банклари аҳамияти тўғрисида маълумот берилди. Томонлар халқаро тажриба ва стандартлар асосида тартибга солиш механизмларини жорий этиш бўйича биргаликда “Йўл харитаси” яратиш, ўқув семинарлари ташкил этиш ва келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг