Миграциядан қайтган йигитга субсидия берилди

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, хусусан, мақсадли дафтарларга киритилган фуқароларнинг моддий аҳволини яхшилашда уларга давлат томонидан ажратилаётган субсидия қўл келмоқда. Куни кеча Тўрақўрғон туманида ана шу тоифага кирувчи шахслардан 39 нафарига субсидия маблағлари ҳисобидан даромад топиб ишлаш воситаси бўлган асбоб-ускуналар тақдим этилди. Улардан бири Қўшқайрағочлик Исоқжон Нормирзаев бундан икки ҳафта илгари Россиядан мигрантликдан қайтган эди.
– Бир неча йилдан буён хорижда қурилиш соҳасида меҳнат қилдим, – дейди Исоқжон. – Мусофирчиликнинг ўзига яраша машаққати бор, буни бошидан ўтказган билади. Аслида ўша маблағни ҳалол меҳнат билан ўз юртимизда ҳам топса бўларкан. Уйга қайтганимдан сўнг маҳалла еттилиги тавсияси билан менга амалий ёрдам кўрсатилди. Бугун субсидияга берилган мотокультиватор оиламиз учун доимий даромад топиш воситасига айланади.
Шу куни яна уч нафар фуқаро ҳам мотокультиватор билан таъминланди. Касб-ҳунарга тайёрлаш қисқа муддатли курсини тамомлаган 34 нафар хотин-қизга замонавий тикув машинаси топширилди.
– Ночор оилаларни мақсадли қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликдан чиқариш дастури доирасидаги амалий тадбирлар доирасида кейинги пайтларда 815 нафар фуқарога 3 миллиард сўмликдан зиёд субсидия маблағлари йўналтирилди, – дейди туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг ўринбосари Дилшод Мирзааҳмедов.
Дарҳақиқат, бандлик масаласи билан боғлиқ даромадсизларга «Балиқ эмас, қармоқ бериш» тамойили қўлланиб, кундалик маблағ топишга хизмат қиладиган меҳнат қуроллари ва воситалар ажратилаётганлиги кутилган натижани бермоқда. Уларнинг аксарияти айни имкониятдан фойдаланиб, камбағаллик рўйхатини тарк этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг