“MICE” туризмини ривожлантиришда Германиянинг йирик компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
Маданият ва туризм вазирлиги ва Германиянинг “Messe Frankfurt” компанияси раҳбарияти иштирокида Ўзбекистонда “Miceэ” туризмини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнларида Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари У.Азамов, “Messe Frankfurt” вице-президенти Stephan Kurzawski, “BMCA” холдинг директори А.Малик ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Маълумот учун, Германиянинг “Messe Frankfurt” компанияси халқаро даражадаги кўргазмалар, конгресслар ва тадбирларни бутун дунё бўйлаб ташкил этишда етакчи ташкилотларидан бири бўлиб, компаниянинг бир қатор мамлакатларда 28 та офислари мавжуд.
Учрашув давомида, томонлар “Messe Frankfurt” ва Маданият ва туризм вазирлиги туризм йўналишидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон туризм бозорига кириш, соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш юзасидан музокаралар олиб боришди. Шунингдек, Ўзбекистонда “MICE” туризмни ривожлантириш мақсадида Хитой ва Европа мамлакатлари тажрибаси бўйича ўрганишлар таҳлили муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар туризм соҳасида ўтказиладиган келгуси тадбирларни ҳамкорликда ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича келишиб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг