МИБ мансабдори пора билан ушланди
Фото: ДХХ
Мажбурий ижро бюроси мансабдори пора билан қўлга олинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда, бўйсунувидаги давлат ижрочиси иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси бўйича жавобгарларни ушбу тумандаги хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Жорий йилнинг 3 июнь куни у талаб қилинган пул маблағидан 1,2 минг долларини пора сифатида олган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ мансабдор ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг