Месси майдонга тушмаган ўйинда «Интер Маями» АҚШ лига кубогини тарк этди

Фото: Goal.com
МЛСнинг амалдаги чемпиони «Коламбус Крю» ва Лионель Месси етакчилигидаги «Интер Маями» ўртасидаги Лига кубоги 1/8 финали ўйини якунланди. Учрашув 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, «Коламбус Крю» турнирнинг чорак финалига чиқди.
Ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Диего Росси дубл қайд этди. Яна бир голни Кристиан Рамирес киритди. «Интер Маями» сафида Матиас Рохас ва Диего Гомес гол урди, уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес эса голли узатмани амалга оширди.
«Интер Маями» ҳужумчиси Лионель Месси учрашувни ўтказиб юборди. 36 ёшли аргентиналик футболчи бир ой аввал Колумбия билан Америка кубоги финал учрашувида (1:0) ўнг тўпиғидан олган жароҳатидан ҳалигача тузалмаган. Ўшандан бери Месси «Интер Маями»даги жамоадошлари билан машғулот ўтказгани йўқ.
Қайд этиш керакки, Лигалар кубоги МЛС ва Мексика Лига клублари ўртасидаги турнир ҳисобланади. Ўтган йили Месси «Интер Маями»га айнан мана шу турнирдаги илк совринини қўлга киритишига ёрдам берган эди.
Аввалроқ, «Барселона»ни «ютқазиб бериш»га чақирилган жамоа ютиб кетганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг