“Мерос” фильми “Muslim Film Festival”да гран-при ғолиби бўлди

15:48 14 Ноябрь 2022 Маданият
787 0

Фото: Кинематография агентлиги

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Мерос” фильми xалқаро кинофестивалларда иштирок этишда ва совриндор бўлишда давом этмоқда. Австралияда бўлиб ўтган “Muslim Film Festival” халқаро кинофестивалида “Энг яхши драматик фильм” номинациясида совриндор бўлди.

“Мерос” фильми ўзбек ва қозоқ халқларининг эътиқод бирлиги, анъаналари ва кўп асрлик дўстлиги ҳақида ҳикоя қилади. Ўзбек миллатининг нақадар юксаклиги, халқалар ўртасидаги дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тушунчаларини ўзида намоён этган, қўшни халқларнинг тақдирига эътиборсиз бўлмаган ўзбеклар ҳаёти акс эттирилган ушбу фильм фестивалнинг бошқа иштирокчиларини ҳам хайратда қолдира олди дейиш мумкин. Буни айнан фестиваль қатнашчилари, хорижий давлатлар вакиллари билдирган изоҳлардан ҳам билиш мумкин. Айниқса, турк киноижодкорлари кинокартинанинг бебаҳо кино асар бўлганлигини ва ўзларининг қалбидан чуқур жой олганини алоҳида эътироф этишди.

Tаъкидлаш ўринлики, фильм жорий йилнинг май ойида Россияда бўлиб ўтган “Золотой Витяз” кинофорумида “Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб бергани учун” махсус диплом билан тақдирланган. Шу билан бирга июль ойида Ҳиндистонда ўтказилган “Олтин тулпор” (“Golden Horse Film Festival”) Халқаро кинофестивалида ҳамда Покистонда ўтказилдиган “Gandhra Independent Film Festival” (GIFF) xалқаро кинофестивалида “Энг яхши хорижий фильм” ва “Энг яхши режиссёрлик иши” номинациялари бўйича ғолиб бўлган.

“Мерос” фильми шу кунгача ўндан ортиқ халқаро фестивалларда “Йилнинг энг яхши фильми” ва яна 4 та фестивалда “Энг яхши режиссёрлик иши” номинациялари ғолиби бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?