«Менинг пенсиям» онлайн хизмати ишга туширилади
Ўзбекистонда пенсия ва ғазначилик соҳасида замонавий хизматлар жорий этилади. Президентнинг 2025 йил 26 июнда қабул қилинган «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони (ПФ-105-сон)га мувофиқ, пенсия ва ғазначилик тизимида рақамли хизматлар босқичма-босқич амалга оширилади.
Фармонга кўра, ғазначилик ва пенсия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва автоматлаштириш асосий йўналишлардан бири этиб белгиланди. Шу мақсадда ҳудудларда аҳолига қулайлик яратиш учун ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилади. Шунингдек, фуқароларга кўрсатиладиган барча хизматларни тўлиқ электрон ва проактив шаклга ўтказиш белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб ғазначилик тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали Рақамли ғазна тизими ишга туширилади. Бу орқали бюджет маблағларининг шаффофлиги ва мақсадли сарфланиши таъминланади.
Шунингдек, 2026 йил 1 декабрдан пенсия тизимида бир қатор янги электрон хизматлар жорий этилади. Жумладан, фуқаролар ўз иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар асосида пенсия миқдорини олдиндан ҳисоблаш имконини берувчи «Менинг пенсиям» онлайн хизмати фаолият бошлайди. Пенсия таъминоти билан боғлиқ барча хизматлар тўлиқ электрон, проактив ва интерактив шаклда амалга оширилади.
Мазкур чора-тадбирлар аҳолига қулайлик яратиш, давлат хизматларини соддалаштириш ва замонавий талабларга мос равишда рақамли ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг