Мексикалик боксчи Ғазо аҳолисига 30 миллион доллар хайрия қилди

10:33 06 Май 2024 Спорт
356 0

Архив сурат

Бокс бўйича иккинчи ўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Сауль Альварес Ғазо аҳолисига 30 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда мексикалик спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Ғазо аҳолисига чин қалбимдан ҳамдардлик билдираман ва муҳтожларга ёрдам кўрсатилиши керак, деб ҳисоблайман. 30 миллион долларни Ғазо аҳолисига хайрия қилиб, уларнинг фаровонлигига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», дейди Альварес.

Маълумот учун, Сауль Алварес кеча, 5 май куни Лас-Вегасдаги «T-Mobile Arena»да ташкил этилган профессионал бокс оқшомида юртдоши Хайме Мунгияга қарши рингга кўтарилди ва 12 раунд давом этган жангда очколар ҳисобида ғалаба қозонди. У мазкур беллашувда зафар қучиш орқали 35 млн доллар гонорарга эга бўлди.

Айтиш жоиз, Сауль Альваресдан аввал америкалик боксчи Раян Гарция ҳам Ғазо секторига гуманитар ёрдам тариқасида 20 миллион доллар хайрия қилганди. 25 ёшли спортчи охирги жангини жорий йилнинг 21 апрель тонгида ҳамюрти Девин Хейнига қарши ўтказиб, ғалабага эришганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер