Меҳнат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходим оиласига 485,7 миллион сўм тўланадиган бўлди
Андижонлик Ш.Нуриллаеванинг турмуш ўртоғи Н.Нуриллаев меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда тан жароҳати олиб вафот этган.
Ш.Нуриллаева боқувчисини йўқотганлиги учун корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраб, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилган.
Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб судга даъво аризаси киритилди.
Ариза қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан Ш.Нуриллаева фойдасига 485 миллион 760 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ходимнинг ногиронлиги ёки вафот этишига олиб келса жабрланувчига ёки вафот этган ходим қарамоғидаги меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига бир йўла бериладиган нафақа тўланади. Вояга етмаган болаларига ва бошқа зарар ундириш ҳуқуқига эга шахсларга маълум муддат давомида ойлик тўловлар амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг