Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади
Иллюстратив фото
Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.
Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:
— фамилияси, исми ва отасининг исми;
— шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
— яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
— солиқ тўловчининг идентификация рақами;
— жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
— шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.
Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:
— меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;
— иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;
— иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);
— солиқ тўловчининг идентификация рақами;
— иш берувчиларнинг банк реквизитлари;
— иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг