Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед»га ўтса, жамоа ПСЖга 12 миллион евро товон пули тўлаши мумкин

18:14 23 Ноябрь 2021 Спорт
762 0

Фото: AP

Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клубига ўтса, жамоа ПСЖ (Франция)га 12 миллион евро тўлаши мумкин. 

Маълумки, 21 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» Оле-Гуннар Сулшер жамоа бош мураббийлигидан кетганини эълон қилди. Айни пайтда унинг ёрдамчиси Майкл Кэррик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Шу билан бирга жамоага янги бош мураббий ҳам қидирилмоқда. Айни пайтда жамоани бошқаришга ПСЖда бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бораётган Маурисио Почеттино номзоди илгари сурилмоқда. Буюк Британия ОАВ хабарларига кўра, аргентиналик мутахассис инглиз клубига келиши кутилмоқда. "The Sun" нашри хабарига кўра, ПСЖ Почеттинонинг трансферини 12 миллион еврога баҳолаган. Агар, Почеттино «Манчестер Юнайтед»га ёзда ўтишга қарор қилса, нарх икки баробар арзонлашади. Аргентиналик мутахассиснинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Маурисио Почеттино 49 ёшда ва 2021 йилнинг январидан бери ПСЖни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида Париж клуби Франция кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Бунгача Почеттино Испаниянинг «Эспаньол», Англиянинг «Саутгемптон» ва «Тоттенхем» клубларида бош мураббий сифатида ишлаган.

Олдинроқ, «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ устози Сер Алекс Фергюсон ҳам жамоани Маурисио Почеттино бошқаришини истаётганини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?