Масъуллар тамада, фуқаро терговда: имтиёзли нархда тарқатилиши керак бўлган кўмир қаерда?
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Қашқадарё вилоятида имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахсларни фош қилди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарлик ҳолати аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро Р.К. «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Қарши шаҳри кўмир омбори масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 70 тонна кўмирни фуқаро Р.Х.га 4 000 АҚШ долларига сотишга келишиб олган.
Шундан сўнг, дастлаб 4 тонна кўмирни омбордан олиб чиқиб келган вақтида ашёвий далиллар билан Департамент ходимлари томонидан қўлга туширилган.
Шунингдек, терговга қадар текширув жараёнида ушбу кўмир омбори масъул шахслари умумий баҳоси 388,8 миллион сўмлик жами 451,4 тонна имтиёзли кўмирни қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган. Аҳолига кўмирни имтиёзли нархда тарқатиши керак бўлган масъуллар тамагирлик қилиб, ушбу ҳолатда қонунни бузганликлари ошкор бўлди.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суриши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг