Маск ўзининг янгиланган сунъий интеллектини 18 февралда тақдим этади

«Х» ижтимоий тармоғи ва «xAI» технологик компанияси эгаси Илон Маск янгиланган «Grok» чат-ботининг яқинда чиқарилиши ҳақида маълум қилди.
Маск «Ердаги энг ақлли сунъий интеллект» деб таърифлаган чат-бот бизнинг вақт билан 18 февраль куни соат 05:00 да (Тинч океани вақти билан 17 феврал соат 20:00 да) тақдим этилади.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, янгиланган тизим ҳали ҳеч бир ишланма эришмаган даражада маълумотларни таҳлил қилиш ва жавоблар бериш қобилиятига эга. Синов жараёнларида «Grok 3» барча рақобатчиларни ортда қолдирган.
Қайта ишланган версия бепул тақдим этилиши кутилмоқда. Илгари «Grok» чат-ботидан фақат «X Premium» обуначилари фойдаланишлари мумкин эди, аммо энди ҳамма grok.com веб-сайти ёки мобил иловада ботдан фойдаланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг