Машҳур режиссёр ва актёр Такеши Китано Тошкент кинофестивалининг махсус меҳмони бўлади
Фото: Кинематография агентлиги
Режиссёр, машҳур актёр ва истеъдодли сценарийнавис, шунингдек, шафқатсиз якудза архетипи, консерватив япон жамиятининг провокатори, замонавий кинонинг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири Такеши Китано кинофестивалнинг махсус меҳмони бўлади.
Китано ижодий учрашувларда қатнашади, шунингдек, томошабинларга ўзининг энг машҳур картиналаридан бири – «Сонатина»ни тақдим этади. Картина кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ва ҳақли равишда режиссёрнинг энг яхши асарларидан бири ҳисобланади. Намойиш 17 сентябрь куни яқинлашиб келаётган Бутунжаҳон кино кунлари доирасида бўлиб ўтади. Намойиш тугаллангач, фильм режиссёри билан биргаликда драма муҳокамаси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Япония кино кунлари" доирасидаги фильмлар намойиши Ўзбекистон ва Япония элчихоналари кўмагида ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг