Машҳур режиссор Квентин Тарантинонинг сўнгги, 10-фильми 2025 йилда премьера қилиниши кутилмоқда
Қора юмор, сарказмга бой диалоглари билан танилган режиссор Квентин Тарантино ўзининг 10-фильми устида иш олиб бормоқда. Янги фильм номи «Кино танқидчи» бўлиб, сюжет реал воқеаларга асосланган.
Тарантинонинг айтишича, фильмда ўтган аср 70 — 80 йилларидаги манзара акс этади. Унда 30 ёшлардаги кино танқидчининг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинади.
Бош қаҳрамон ролига Леонардо диКаприо, Бред Питт каби Тарантино доимий мурожаат қиладиган актёрлар чақирилмайди. Режиссор бу роль учун аввал бирга ишлаб кўрмаган бошқа актёрни жалб қилмоқчи. Шунингдек, фильмга Самуэл Л. Жексон, Брюс Уиллис каби юлдузлар таклиф қилиниши кутилмоқда.
Фильм премьераси 2024 йилнинг сўнгги ёки 2025 йилнинг бошида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг