Машҳур мураббий кутилмаганда Францияга йўл олди

01:56 26 Июнь 2024 Спорт
355 0

Италиялик машҳур мураббий Роберто Де Дзерби Франция клуби билан келишувга эришган. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.

«Лига 1» иштирокчиси «Марсел» клуби Роберто Де Дзербини франциялик мураббий Жан-Луи Гассенинг ўрнига тайинлашга қарор қилган. «Брайтон»ни бошқарган Де Дзерби қисқа муддатли фаолияти давомида кўплаб катта клубларнинг қизиқиш доирасида эди.

Италиялик ўтган мавсум охирида «Брайтон»ни тарк этди. Клуб билан кўрсатган натижаси ҳам ёмон эмас: лигада олтинчи ўрин ва бу Европанинг клублар ўртасидаги янги форматдаги турнирига йўллама беради.

У Премьер-лиганинг «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» клубларида турли лавозимларда, Украинанинг «Шахтёр» ва Италиянинг «Сассуоло» клубларида эса мураббий сифатида ишлаган.

45 ёшли италиялик мутахассис «Марсел»нинг даражасини шонли тарихдагидай қилишига умид билдирилмоқда. Маълумки, Жан-Луи Гассе февраль ойида Женнаро Гаттузо кетганидан кейин вақтинчалик лавозимни эгаллаган эди.

Айтиш мумкинки, Роберто Де Дзербига «Милан», «Барселона», «Бавария», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» каби катта клублар қизиқиш билдиришга эди, аммо бу музокаралар узоқ давом этмаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?