Марям Султонмуродованинг ҳаёти ҳақида фильм суратга олинади

16:29 16 Январь 2023 Маданият
1227 0

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Маданий мерос агентлиги, мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда ҳамда Хоразм вилоятида бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида” 178-сон Раёсат мажлиси баёнининг 2-иловаси 11-банди ижроси юзасидан “Ёшлик” киностудияси ва “Хоразмсинема” МЧЖ ҳамкорликда ХХ асрнинг 20 йилларида Германияда ўқиган ўзбек талабаларидан Марям Султонмуродовага бағишланган “Матонатли Марям” фильми суратга олинмоқда.

“Матонатли Марям” тўлиқ метражли, драма жанридаги бадиий фильмда 1922 йилда Туркистонлик жадидларнинг ташаббуси билан Германияга ўқишга юборилган Хоразмлик Марямхон Султонмуродованинг тақдири ҳикоя қилинади. Хоразмда туғилган Марямхон отаси – “Ёш хиваликлар” ҳаракатининг йўлбошчиларидан бўлган Хоразм Халқ Республикасининг муваққат раҳбари Жуманиёз Султонмуродовнинг тараққийпарварлик ғоялари таъсирида улғаяди. Шу сабаб тўсиқларга қарамай Германияга бориб ўқишга интилади ва бунинг уддасидан чиқади.

Марям Султонмуродованинг илм олишдаги машаққат ва қийинчиликларни енгиб ўтгани ва касбига бўлган масъулияти, Совет даври қатағонларига ҳам қарамай ҳамиша олдинга интилгани, икки маротаба қамалиб, озодликка чиққач ҳам тараққийпарварлик йўлидаги жасорати фильмнинг асосий ғоясини ташкил қилади. Марямхон ўзбек аёлларининг матонат тимсоли сифатида ҳар бир давр ўзбек қизлари, аёлларига намуна сифатида тасвирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер