Март ойининг сўнгги кунида юртимизда яна 38 нафар кишида коронавирус аниқланди

10:23 01 Апрель 2022 Жамият
527 0

2022 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237787 (+38) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

— 1 нафари Андижон вилоятида,

— 1 нафари Наманган вилоятида,

— 1 нафари Самарқанд вилоятида,

— 1 нафари Фарғона вилоятида,

— 12 нафари Тошкент вилоятида,

— 22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

— Фарғона вилоятида 1 нафар,

— Хоразм вилоятида 3 нафар,

— Тошкент вилоятида 15 нафар,

— Тошкент шаҳрида 6 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235618 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?