Март ойида Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади
Президентимизнинг тегишли қарорларига мувофиқ юртимизда янги, замонавий иссиқлик электр станциялар қурилиб, босқичма-босқич ишга туширилмоқда.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида мамлакатимизнинг 3 та вилоятида умумий қуввати 684 МВт бўлган 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.
Биринчиси, жорий йил 11 январь куни Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
Иккинчиси, 14 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси;
Учинчиси, 10 март куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.
Ушбу 3 та электр станция йилига 5 миллиард 600 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 725 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.
Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 2 миллиард 700 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Маълумот учун: март ойи якунига қадар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган навбатдаги, яъни 4-чи янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг