Марокаш терма жамоаси Франция билан ўйиндаги ҳакамликдан норозилик билдирди
Фото: Reuters
Чоршанба оқшомида Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Эртаси куни Марокаш футбол федерацияси мексикалик Сезар Рамоснинг ҳакамлиги юзасидан норозилик билдирганини эълон қилди.
Марокашликлар бир нечта ҳолатларга, хусусан, Франция терма жамоаси жарима майдончасида Софян Буфал ва Тео Эрнандес ўртасидаги тўқнашувдан сўнг ҳакам пенальти белгиламаган эпизодга эътибор қаратган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу эътироз ўйин натижасини кўриб чиқиш учун сабаб бўлмайди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси 17 декабрь куни жаҳон чемпионатининг учинчи ўрни учун Хорватияга қарши майдонга тушади. Эртаси куни финалда Аргентина ва Франция терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг