Марказий сайлов комиссияси раиси Фарғонада Президент сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзолари билан юзма-юз мулоқот ўтказди

20:21 07 Июнь 2023 Сиёсат
564 0

Бугун Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзолари билан юзма-юз мулоқот ўтказди.

Шунингдек, вилоятнинг Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари, Данғара, Бувайда ва Олтиариқ туманларида бўлиб, “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси” асосида олиб борилаётган ўқув-машғулотлари жараёни ҳамда участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўқув-машғулот иштирокчилари билан бўлган мулоқот чоғида муддатидан илгари ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ташкил этиш, сайловни умумеътироф этилган халқаро тамойиллар, илғор миллий ва хорижий тажриба асосида ўтказишда мазкур ўқувларнинг аҳамиятига тўхталиб, ўқув материалларини пухта ўзлаштириш ва сайлов қонунчилиги талаблари асосида иш юритиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Ўз навбатида 11-Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев сайловга тайёргарлик жараёнлари, округ ва сайлов участкаларида яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер