Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида транспорт сектори бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг ХХ йиғилиши бўлиб ўтди
2023 йил 22-25 май кунлари Тбилиси шаҳрида (Грузия) Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида транспорт сектори бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг ХХ йиғилиши бўлиб ўтди. Транспорт вазирлиги делегацияси ушбу тадбирда иштирок этиб, унда Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ лойиҳалари тақдим этилди.
ХХ йиғилиш давомида 2030 йилгача темир йўл, йўл активларини бошқариш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, авиация, трансчегаравий транспорт ва логистика масалалари бўйича режалар белгилаб олинди. Йиғилиш якунлари бўйича Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида транспорт сектори бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг келажак тадбирлари бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг