Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламент аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган хорижий давлатлар ва Корея Республикаси парламент аъзолари Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази йирик тарихий-маърифий мажмуа бўлиб, унинг фаолияти ислом цивилизациясининг бой илмий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ҳар томонлама ўрганиш ва жаҳон ҳамжамиятига намоён этишга қаратилган.
Меҳмонлар «Исломдан аввалги цивилизациялар», «Биринчи Ренессанс», «Иккинчи Ренессанс» ҳамда «Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс» экспозициялари билан танишди. Парламент аъзоларига Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар каби тарихий даврларга оид ноёб қўлёзмалар, осори-атиқалар ва манбалар намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг