Марказий банк инфляция калькуляторини ишга туширди
Ўзбекистон Марказий банки истеъмол саватчасидаги товар ва хизматларнинг инфляцияга мослаштирилган қийматини ҳисоблаш мумкин бўлган инфляция калькуляторини ишга туширди. Бу ҳақида «Марказий банк» хабар берди.
Мазкур калькулятор Марказий банк сайтининг пул-кредит сиёсати бўлимида жойлаштирилган бўлиб, унда Статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб бориладиган истеъмол нархлари индекси ойлик маълумотларидан фойдаланилади.

Инфляция калькулятори киритилган икки давр оралиғида истеъмол нархлари индекси динамикаси асосида нархлар ўзгариши, давр бошидаги киритилган миқдорнинг якуний даврдаги қиймати, ўртача йиллик инфляция ва ўртача ойлик инфляция кўрсаткичларини ҳисоблайди.
Ушбу калькулятор билан 1999 йил декабрдан 2025 йилнинг январь ойигача бўлган даврдаги инфляция кўрсаткичини ҳисоблаш мумкин. Жумладан, 1999 йилнинг декабрь ойидаги 100 минг сўм пул маблағи 2025 йилнинг январь ойидаги 1 миллион 233 минг сўмга тўғри келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг