Марҳум ижодкорларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари тақдирланди

17:51 06 Октябр 2021 Маданият
1649 0

Пойтахтимиздаги Адиблар боғида қад ростлаган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида “Кексалар ҳафталиги” лойиҳаси доирасида бир қатор марҳум ижодкорларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига “Меҳнат фахрийси” эсдалик нишони топширилди.

Тақдирлаш маросимида устоз ёзувчи-шоирлар, ёш ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

— Инсон бир ишга сидқидилдан ёндашса, ўз кучини халқи, яқинлари фаровонлиги учун сарфласа, меҳнатини аямаса у бахтли инсондир. — дейди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши Ўлмасхон Ҳошимова. — Мен бугун икки карра бахтли инсонлар сафига кирдим, чунки “Меҳнат фахрийси” деган нишонга сазовор бўлдим. Менинг хизматим нимада? Мен қўлимдан келганича умр йўлдошим Эркин Воҳидовнинг ёнида суянчиқ бўлдим, яхши-ю ёмон кунларида ёнида турдим, қайғуга чўмса қайғусини аритишга, ташвиш тортса ташвишини кетказишга ҳаракат қилдим. Бу аслида ҳар бир ўзбек аёлининг зиммасидаги вазифа. Шу кичик хизматларим эвазига мукофотлаганимдан хурсандман.

Тақдирлаш маросимида “Меҳнат фахрийси” эсдалик нишонига муносиб кўрилган кекса авлод вакилларининг ибратли фаолияти ва эришган натижалари эътироф этилди ҳамда бу ютуқлар ёш авлодга намуна сифатида кўрсатилди.

 

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати:

         1. Каромат Обиджонова – Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг умр йўлдоши;

         2. Ўлмасхон Ҳошимова – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши;

         3. Муборак Фозилова – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Носир Фозиловнинг умр йўлдоши;

         4. Гулчеҳра Воҳидова – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг умр йўлдоши;

         5. Ҳамиджон Ҳамидий – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон;

         6. Кавсар Турдиева – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири;

         7. Кенгесбой Каримов – Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;

         8. Марям Ёқубова – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг умр йўлдоши;

         9. Гулчеҳра Жўраева – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира;

         10. Манзура Раҳмонова – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шавкат Раҳмонинг умр йўлдоши;

         11. Маъсума Аҳмедова – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг умр йўлдоши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва таржимон;

         12. Зулфия Мўминова – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира;

         13. Ҳулкар Ҳамроева – шоир Аъзам Ўктамнинг умр йўлдоши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;

         14. Саида Холмирзаева – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг умр йўлдоши.

 

Раҳматжон БОБОЖОНОВ, (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер