Марғилондаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти нега кечикмоқда?
Фото: Халқ сўзи
Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили куз-қиш мавсуми тайёргарлиги учун алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шу асосда кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилади. Бу борада тегишли мутасадди идоралар томонидан бажарилган ишлар ҳақида қатор ҳисоботлар тайёрланади.
Аммо совуқ кунлар бошлангач, аҳолининг кундалик зарурий эҳтиёжлари – табиий газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага чиқаверади. Сайёр қабуллар, сектор раҳбарлари билан учрашувлар жараёнида ва ижтимоий тармоқларда бу борада мурожаатлар кўпаяди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳрида бўлиб, «Гулистон», «Зуҳро», «Милтиқсоз», «Чилонзор» маҳаллаларида а жойлашган 130 та кўп қаватли уйларнинг марказлашган иссиқлик таъминоти билан танишди ҳамда ҳудуд аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Таъкидлаш ўринлики, Фарғона вилоятининг иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган. Айни пайтда ҳаётга татбиқ этилаётган қиймати 30 миллиард сўмга тенг бўлган лойиҳа доирасида «Фарғона иссиқлик манбаи» акциядорлик жамияти томонидан 5 минг 711 та хонадонни марказлашган иссиқлик таъминоти билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилган.
Аммо ўрганишлар давомида маълум бўлишича, бу йўналишдаги иш жараёни суст кетмоқда. Вилоят ҳокими мазкур ҳолатни кескин танқид қилиб, Марғилон шаҳар ҳокими, Фарғона вилояти қурилиш соҳаси масъулларини белгиланган юмушларни сифатли якунлаш зарурлиги бўйича жиддий огоҳлантирди.
Шу ернинг ўзида лойиҳани қисқа муддатда якунлаш учун кунлик режа-жадвал ишлаб чиқиш, мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида доимий штаб ташкил қилиш ҳамда белгиланган ишни ўз муддатида якунлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг