Марадонанинг ўлими сабаби маълум қилинди

22:11 25 Ноябрь 2020 Спорт
1555 0

1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона юрак хуружидан вафот этган.

Бу маълумотни футбол афсонасининг адвокати тасдиқлади, дея хабар бермоқда "EFE".

3 ноябрь куни собиқ спортчига бошида субдурал гематомаси ташхиси қўйилган. Эртаси куни у операция қилинган ва 12 ноябрь касалхонадан чиққан.

Марадона футболчи сифатида «Архентинос Хуниорс», «Бока Хуниорс», «Барселона», «Наполи», «Севилья» ва «Ньюэллс Олд Бойз» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Аргентина терма жамоаси таркибида у 91 та учрашувда қатнашган ва уларда 34 та гол урган.

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Марадона мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" деб тан олинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер