Марадонанинг ўғли оғир аҳволда. У жонлантириш бўлимида

18:39 26 Ноябрь 2020 Спорт
1409 0

Фото: Getty Images

Диего Марадонанинг ўғли коронавирус инфекцияси билан зарарланиб, аҳволи оғирлашган. Бу ҳақда италиялик журналист Танкреди Палмери маълум қилди.

Унга кўра, матбуот вакиллари кичик Диего Марадонадан отаси вафот этганидан сўнг, изоҳ олишга ҳаракат қилган. Палмери эса кичик Марадонани безовта қилмасликни сўраган.

Диего Марадона шу йилнинг 25 ноябрь куни 61 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Оммавий ахборот воситаларида афсонавий футболчининг вафоти муносабати билан Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилиниши ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Диего Армандо Марадона Синагра 34 ёшда. Италия фуқароси ва футболчи. У дастлаб Италиянинг қуйи дивизион клубларида ўйнаган. Кейин эса пляж футболида ўз омадини синаб кўрди ва Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер