“Манчестер Юнайтед”ни бошқариш учун асосий номзод аниқ бўлди
“Манчестер Юнайтед”ни Уле-Гуннар Сульшер бошқариши мумкин. Бу ҳақда “The Athletic” нашри журналисти Дэвид Орнштейн хабар берди.
Унга кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ мураббийи Уле-Гуннар Сульшер “қизил иблислар” мураббийлигига биринчи рақамли номзод бўлиб турибди.
Клуб Сульшерни вақтинчалик мураббий сифатида кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, кеча “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ва норвегиялик мураббий ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Уле-Гуннар Сульшер “Қизил иблислар”ни 2018 йилдан 2021 йилгача бошқарган. Унинг бош мураббийлигида жамоа 168 та ўйинда иштирок этган ва бу баҳсларнинг 91 тасида ғалаба қозонган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг