«Манчестер Юнайтед» АҚШда ўтган турнирда чемпионликни қўлга киритди
27 июлдан 4 августгача Америка Қўшма Штатларида «Premier League Summer Series» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Англия Премьер-лигаси жамоалари — «Манчестер Юнайтед», «Эвертон», «Вест Хэм» ва «Борнмут» иштирок этди.
Турнир форматига кўра, ҳар бир жамоа 3 тадан ўйин ўтказиб, тўплаган очколар асосида ғолиб аниқланди.
«Манчестер Юнайтед» мусобақани юқори темпда бошлади — дастлабки турда «Вест Хэм»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи баҳсда эса «Борнмут» устидан йирик — 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун Аморин бошчилигидаги жамоа «Эвертон»га қарши учинчи, ҳал қилувчи ўйинни ўтказди. Чемпионлик учун «қизиллар»га дуранг ҳам кифоя қиларди ва амалда шундай ҳам бўлди — баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
«Манчестер Юнайтед» таркибида Мейсон Маунт ва Бруну Фернандеш гол муаллифлиги қилган бўлса, «Эвертон»дан Ндиайе жавоб қайтарди. Яна бир гол автогол сифатида «Юнайтед» футболчиси Айден Хивен номига ёзилди.
Шу тариқа, 3 ўйинда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган «Манчестер Юнайтед» 7 очко жамғариб, «Premier League Summer Series» турнирининг чемпионига айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг