ОАВ: Трампга Эронга зарба бериш бўйича кенгайтирилган вариантлар рўйхати тақдим этилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан бир нечта ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда. Улар қаторида рейдлар ўтказиш ва махсус бўлинмалар операциялари ҳам бор. Шу билан бирга, у дипломатик ечим ва музокаралар имкониятига ҳам очиқ қолмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Маълум қилинишича, Пентагон АҚШ раҳбарига Эронга қарши эҳтимолий зарбалар бўйича кенгайтирилган вариантлар рўйхатини тақдим этган.
Жумладан, Трамп АҚШ қўшинлари томонидан Эрон ҳудудида рейдлар ўтказиш, шунингдек, ядровий ва ракета объектларига янада катта зарар етказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Энг хатарли вариантлардан бири сифатида АҚШ махсус бўлинмаларини яширин тарзда юбориб, 2025 йил июнь ойидаги америкаликлар зарбалари пайтида зарар кўрмаган Эрон ядровий дастури объектларини йўқ қилиш ёки ишдан чиқариш режаси қайд этилмоқда.
Бундан ташқари, Эрон раҳбарияти билан бевосита боғлиқ бўлган объектларга бир қатор зарбалар бериш орқали мамлакатда беқарорлик, тартибсизлик ва ҳокимият алмашуви учун шароит яратиш варианти ҳам муҳокама қилинмоқда.
The New York Times ёзишича, АҚШ президенти ҳозирча Пентагон томонидан таклиф этилган ҳарбий ҳаракат вариантларидан бирортасини ҳам танламаган. У дипломатик йўл билан ҳал этиш имкониятини сақлаб қолмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг