«Манчестер Сити» «Ливерпуль» устидан йирик ғалабага эришди
Кеча, 9 ноябрь куни Англия Премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Тур доирасидан жой олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилди.
Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Эрлинг Холанд, Нико Гонсалес ва Жереми Доку муаллифлик қилди.
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ўйин қайдномасидан ўрин олмади.
Шу тариқа «Ливерпуль» клубининг АПЛ доирасида 44 та ўйинли голли серияси якунланди. «Мерсисайдликлар» бунгача сўнгги бор 2024 йилнинг 14 сентябрь куни «Ноттингем Форест» клубига қарши баҳсни голсиз якунлаган эдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг