Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади
Архив сурат
Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.
Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:
— Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
— Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
— жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
— худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг