Мамлакатимизда давлат тилида иш юритиш ва маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда уларнинг амалий натижалари
Мустақиллик йилларида барча соҳалар каби давлат тилида иш юритиш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Барчамизга маълумки, 1989 йил 21 октябрда «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинган. Ушбу Қонун билан Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган десак адашмаган бўламиз.
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ушбу кун – 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрам куни» деб белгиланди. Ўзбек тили Ўзбекистон деган ўтмиши буюк мамлакатнинг давлат тилидир. Шундай экан давлат тили ҳам ҳар бир давлатнинг рамзи саналади.
Давлатимиз Раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти олий минбарида давлат тили – ўзбек тилида нутқ сўзлагани ёки Ўзбекистон делегaсияларининг хорижий давлатларга ташрифлари, спортчиларимизнинг эришган муносиб ғалабалари шарафига давлат тили – ўзбек тилида мадҳиямизни янграши ҳар биримизни ғурурлантирмасдан қўймайди.
Яқинда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг ёпилиш маросимида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистон терма жамоасига олтин медалларни топширилиши, ўзбек байроғини энг юқорида туриши ҳамда тарихий ғалаба учун ўзбек мадҳияси янграган пайтда бутун жаҳондан келган барча маросим иштирокчиларнинг биз учун ўринларидан туришини кўриб бундан бутун ўзбек халқи фахрланди.
Бу ўз навбатида барчамизга она тилимизни қай даражада ардоқлашимиз ва ҳурмат қилишимиз кераклигини, Она тилимиз умрбоқий, маънавий-маърифий юксалишнинг дадил қадами эканлигини билдиради.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Давлат тилида иш юритиш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш давлатимиз томонидан алоҳида эътиборга олинган ҳамда бу борада бир қатор тегишли ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларини ҳамда истиқболдаги босқичларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони билан 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва унинг асосий йўналишлари тасдиқланди.
Кадастр агентлиги томонидан Давлат тилида иш юритиш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Биринчидан, «Кадастр агентлиги, ҳудудий бошқармалар ҳамда тизим ташкилотларида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Кадастр агентлигининг буйруғи қабул қилиниб, ушбу буйруққа асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб барча турдаги иш юритиш ҳужжатлари, шу жумладан ишлаб чиқиладиган ва қабул қилинадиган ҳужжатлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида амалга оширилмоқда.
Иккинчидан, ички ва ташқи ахборот матнлари ҳамда барча турдаги иш юритиш ҳужжатлари ва бланклари ҳамда қонунчилик ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Учинчидан, Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалар ҳамда тизим ташкилотларида Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича алоҳида масъул ходимлар белгиланди.
Тўртинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилида иш юритиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш дастурлари доирасида Кадастр агентлиги марказий аппарати ва тизим ташкилот ходимлари учун тақдимот материаллари тайёрланиб, график асосида ўқув-семинарлар ўтказилди.
Бешинчидан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда Давлат тилида иш юритиш асослари бўйича Кадастр агентлиги ва тизим ташкилотларидан 100 нафар ходим малака ошириб, Давлат тилида иш юритиш асослари бўйича сертификатга эга бўлишди.
Олтинчидан, Кадастр агентлигини расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ахборотлар лотин ёзувидаги ўзбек алифбосида юритилмоқда. Жорий йил якунига қадар Кадастр агентлигининг тизим ташкилотларининг барча расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари лотин ёзувидаги ўзбек алифбосида ахборотлар тўлиқ ёритилиб борилади.
Давлат тилида иш юритиш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳар бир Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчининг «Инсон қадри учун» тамойили асосида янада масъулият билан фаолият юритишга ундайди.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,
давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя
этилишини таъминлаш масалалари бўйича Директор
маслаҳатчиси Рустамова Зарнигор
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди (таҳлилий мақола)
- 2024 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тушумлари тушган?
- Ўзбекистонда нечта ОТМ бор ва уларда ўқиётган талабаларнинг сони қанча?
- Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси: концептуал таклиф ва тавсиялар
- Шахмат ўйнаб қанча топиш мумкин? Нодирбек Абдусатторов 2024 йилда қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг