Ўзбекистонда нечта ОТМ бор ва уларда ўқиётган талабаларнинг сони қанча?
Олий таълим фан ва инновациялар вазирилиги статистик маълумотлар платформаси 2025 йилнинг 11 январь ҳолатига кўра Олий таълим муассасалари билан боғлиқ ҳисоботини янгилади.
Унга кўра, ҳозирда Ўзбекистондаги жами ОТМлар сони 208 та бўлиб, улардан 108 та давлат, 30 та хорижий ҳамда 70 та нодавлат ОТМларни ташкил қилмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, давлат ОТМларида 995 минг 551 та, нодавлат ОТМларида эса 515 минг 634 нафар талаба ўқимоқда. Шулардан 173 минг 788 нафари давлат гранти асосида, 1 миллион 377 минг 384 нафари эса тўлов контракти асосида таҳсил олишмоқда.
Республикамиз ҳудудидаги ОТМлар сони ташкилий тури бўйича қуйидагича тақсимланган: 1 та консерватория, 5 та академия, 40 та ОТМлар филиали, 53 та институт ҳамда 109 та университет.
ОТМлар ҳудудий жойлашуви бўйича қуйидагича кўринишга эга:
Қорақалпоғистон Республикасида 12 та, Навоий ва Сирдарёда 3 тадан, Хоразмда 8 та, Бухорода 11 та, Сурхондарёда 6 та, Жиззахда 5 та, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятида 14 тадан, Андижон, Қашқадарё ҳамда Наманганда 9 тадан, Фарғонада 13 та, Тошкент шаҳрида эса 92 та Олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
Энг кўп талабага эга ОТМлар рўйхатида «Тошкент давлат иқтисодиёт университети» 47 минг 140 нафар талаба билан етакчилик қилмоқда. «Тошкент Кимё халқаро университети» эса 35 минг 666 та талаба билан иккинчи, «Ўзбекистон Миллий университети» эса 34 минг 450 нафар талаба билан кучли учликни якунлаб берган. Ундан кейинги ўринларни «International School of Finance Technology and Science» (ISFT) институти 29 минг 561 нафар талаба билан тўртинчи, «Тошкент амалий фанлар университети» эса 28 минг 345 та талаба билан бешинчи ўринни банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг феврал ойидан бери хусусий ОТМлар фаолияти учун лицензия берилиши тўхтатилган.
Қўшимча маълумотларни «stat.edu.uz» сайтидан олишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг